92 ёшли аёл ўз ўғлини отиб ташлади
АҚШнинг Аризона штатида яшовчи 92 ёшли Анна Блессинг ўз ўғлини отиб ташлади. Бунга ўғилнинг онани қариялар уйига жўнатмоқчи экани сабаб бўлган. «Fox News» хабар беришича, ўғлининг ниятини билган она бир неча кунгача тушкун кайфиятда юрган.
Воқеа душанба, 2 июль куни содир бўлган. Она ўғлига тўппончадан ўқ узганидан сўнг унинг шериги — аёлни нишонга олган. Бироқ аёл чаққонлик қилиб кампирнинг қўлидаги қуролни олиб қўйган.
Полицияни жон сақлаб қолган аёл чақирган. Анна Блессинг шу заҳоти қўлга олинди. Унга нисбатан биринчи даражали қотиллик, оғирлаштирувчи ҳолатларда босқинчилик ва ўғрилик каби айбловлар қўйилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter