800 доллар эвазига «права» олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Бухорода ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш учун 800 доллар олган шахс қўлга олинди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ИИВнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Н.Р. фуқаро С.М.га ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун ўқиганлиги ҳақида гўёки ЙҲХБда ишловчи танишлари ёрдамида ҳужжатларни тайёрлаб бериши ва имтиҳондан ўтказиб қўйиши эвазига 800 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter