393 миллионлик сўмлик аттракцион можароси: муаммо қандай якун топди?
Шу ойда Наманган вилоят истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари ҳудудий бирлашмаси, Чортоқ туман жамиятига «Маткарим Азиз» оилавий корхонаси раҳбари М.А. мурожаат этди.
Мурожаатда корхона раҳбари М.А. ООО «BESTON PLAY» раҳбари С.А билан 2019 йил 3 июнь куни 393 192 000 сўмлик аттракцион етказиб бериш тўғрисида шартнома имзолашган.
Лекин шу кунга қадар шартномада тузилган 393 192 000 сўмлик аттрацион етказиб бериш лозим бўлсада, хозирги кунга қадар аттракционларни етказиб бермаганлиги сабабли ёрдам сўраб мурожаат этган.
Мазкур мурожаат юзасидан туман жамияти мутахассислари томонидан «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги ва «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонунларига асосан ўрганиб чиқилган. Сўнг шартнома шартларига кўра ООО «BESTON PLAY» раҳбари С.А. томонидан 393 192 000 сўмлик аттракцион тадбиркорга етказиб берилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter