19 ёшли бола Тошкент вилоятидаги каналда чўкиб кетди
Жорий йилнинг 9 июнь куни Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида яшаган 19 ёшли Д.А. Олтиўғил маҳалласидан оқиб ўтувчи «Ўртачирчиқ-Оққўрғон» каналида чўмилаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси фуқароларни ёзнинг иссиқ ва жазирама кунларида тақиқланган ёки белгиланмаган жойларда чўмилмаслигини, белгиланган жойларда чўмилган вақтида ҳам хавфсизлик қоидаларига амал қилишларини сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter