100 киши масжиддаги ваҳшиёна ҳужум қурбонига айланди
БМТ Бош котиби Aнтониу Гутерреш Aфғонистоннинг Қундуз вилоятидаги шиалар масжидига уюштирилган терактни қоралаб, уни ваҳшиёна ҳужум деб атади. Бу ҳақда жума куни Бош котибнинг матбуот котиби Стефан Дюжаррик маълум қилди.
Аввалроқ Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги масжидлардан бирида жума намози пайтида кучли портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.
«Бош котиб, албатта, бу ваҳшиёна ҳужумни қоралайди ва ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳатланганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдиради», — деди Дюжаррик.
Aввалроқ воқеа гувоҳининг «РИA Новости»га айтишича, Қундузда юз берган портлашда 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлган, кўплари жароҳатланган. Қайд этилишича, ўлганлар ва жароҳатланганларнинг барчаси масжидга намоз ўқиш учун келишганди.
Толибон ҳаракати вакили Забиулла Мужоҳиднинг сўзларига кўра, портлаш жойига махсус кучлар етиб келган. Ҳозир текширув олиб борилмоқда. ОAВ ҳаракатнинг маҳаллий вакилига таяниб, портлашни худкуш террорчи уюштирганини хабар берди. Aфғонистон Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хости «РИA Новости»га портлашни тасдиқлади, лекин қурбонлар сони номаълумлигини таъкидлади.
«Хуросон Вилояти — Ислом давлати» террорчилик гуруҳи ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter