Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги ҳангомалардан. Ўғри қаерда кўп?

Туркиядаги ҳангомалардан. Ўғри қаерда кўп?

Фото: Google.com

Бугун эрталаб, соат 8 ларда эшик қитир-қитир қилиб қолди. Тирқишдан мўраласак, «коронавирус» маскасини тақвоган учта ўғри пластик карта билан эшикни очмоқчи бўлишаяпти. Бекназар «йўқол!» деганди қочиб кетишди.

Истанбулга келган ўзбеклар негадир Туркиянинг энг криминалистик жойларидан бўлган Лалелига жойлашволишган. Уйиям, дўкониям, ошхонасию борзори ҳам шу ерда. Туркиянинг ўғрисиям, каллакесариям, кисавурию майда-чуйда талончилариям шу ерда.

Ўтган ҳафта нариги подъездда яшайдиган арабларни уйига кириб, ҳамма нарсасини шилиб кетган экан. Телефонам, пулам, бошқасиям қолмаган. Энди бу подъездга киришибди. Туркларнинг эшикларини пластик карта билан очса бўлади агар қулфланмасдан, шунчаки ёпиб қўйилган бўлса.

Лекин бу ўғриларда ҳар қандай қулфни очадиган калитлар бор экан. Уй ичида одам бўлсаям фарқи йўқ – ё ичкарига ухлатадиган газ киритиб киришаркан ёки қўлида қуроли бўлиб, ёт-ёт деса ётган жойида ўликдай қотиб қолавераркансиз.

Нега эрталабки соат 8 да, ўғриларнинг калласи ишлайдими, куппа кундузиям уйни босадими, деб ўйларсиз. Лекин улар ҳам анойи эмас, катта шаҳарларда якшанба куни ҳаёт тушдан кейин бошланади. Бу пайтда одамлар энди иккинчи ёки учинчи тушини кўраётган бўлади.

Хуллас, ўғрилар барибир эшигимизни очолмасди. Хожибой Тожибоев айтган эшикни ўрнатган экан уй эгаси, қаранг.

Санжар САИД

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг