Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қорбобонинг шахсни тасдиқловчи ҳужжати борми? Лицензиясичи?

Қорбобонинг шахсни тасдиқловчи ҳужжати борми? Лицензиясичи?

Қорбобо ким ўзи, шахсини тасдиқловчи ҳужжати борми?

Чет эл фуқароси бўлса, қаерда тўхтайди, вилоятдан бўлса рўйхатдан ўтганми?

Қорбоболик қилиш учун бир марталик лицензия олганми?

Буғуларни аравага улаб, камига шимол жониворида бутун дунёни айланиш эксплуатация эмасми, экологиядан ҳамда ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилотларидан рухсат олганми?

Ичиб штурвалга ўтирмаслиги учун парвозолди текшириладими, йўлда мазаси қочса, ёрдамчи учувчи борми?

Ҳавода учиш учун фуқаролик авиациясидан рухсат олганми?

Чегарадан олиб ўтаётган совғалари қаерда ишлаб чиқарилган, сифат текширувидан ўтганми, божхонада “растарможка” қилинганми? (ЖК 154-модда)

Ёнидаги қиз вояга етганми, қариндошлигини тасдиқлайдиган ҳужжати борми, асосийси ўз хоҳиши билан қўшилдими? (ЖК 118-модда)

Уйга томдан киришга олдиндан хонадон эгаси билан келишганми (ЖК 164 модда)

Уйга кирганда тарбия юзасидан фақат аёллар бўлса, ўша заҳоти тарк этадими?

Ёш болаларни алдаб, умидини сўндиргани учун маънавий зарар қопланадими? (ЖК 168 модда)

Кўрсатилган хизмат хаққи учун картадан ёки перечисления орқали тўлов қилса бўладими, чек беради, декларация тўлдирадими? (ЖК 184-модда)

Соқол, шапкани остида жиноятчи ҳаракатланмаётгани ва у гигиенага жавоб беришига хавфсизлик идоралари кузатувидами?

Қорбобо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиб, анча фойда қилсак бўлар экан, шуни ҳам ўйлаб кўриш керакми?

Эртак қаҳрамони бўлса тушунарли, агар ҳақиқий бўлса бизнинг қонунчилигимиз талабларга жавоб бериш керак...

Акс ҳолда қорбобони судга бераман...

Ҳожиакбар Ражабов

Манба: azon.uz

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг