Россия Тереза Мэйни яна ЖЧ-2018га таклиф этди
Россия Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйга жаҳон чемпионати ўйинларига ташриф буюриш ва Англия терма жамоаси чорак финалга етиб келгани сабаб чемпионатга эълон қилинган бойкотни якунлаш учун янги таклифнома юборди.
Даунинг-стритда маълум қилинишича, футбол бўйича жаҳон чемпионатига бормаслик қарори ҳамон ўз кучида қолмоқда ва Британия ҳукумати ҳамда қироллик оиласи вакиллари Россияга келиш ниятида эмас.
Буюк Британия Солсберида Сергей Скрипал ва унинг қизига қилинган суиқасддан сўнг ЖЧ-2018га дипломатик мақомда бойкот эълон қилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter