Чеченлар Салоҳнинг туғилган кунига 100 килоли торт совға қилди
Чеченистонлик футбол мухлислари Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга туғилган куни муносабати билан 100 килоли торт совға қилишди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
«Миср терма жамоаси аэропортга маъюс ҳолда етиб келди. Футболчилар меҳмонхонага келишганида уларни 3 қаватли, олтин бутсанинг тасвири туширилган табрик торти кутиб турган эди. Байрамона кайфиятни кўрган Салоҳ ва жамоадошлари табассум қила бошлашди», – дейди воқеага гувоҳ бўлган киши.
Кеча бўлиб ўтган ўйинда Миср терма жамоаси Уругвайдан 0:1 ҳисобида мағлуб бўлган эди.
Мисрликлар кейинги ўйинни 19 июнь куни «Санкт-Петербург» стадионида мезбонларга қарши ўтказади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter