Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2022. Саудия Арабистонидан бу сафар омад юз ўгирди

ЖЧ-2022. Саудия Арабистонидан бу сафар омад юз ўгирди

Биринчи турда Аргентинани доғда қолдириб, сенсация қайд этган Саудия Арабистони иккинчи турда мағлубиятга учради.

Бу сафар саудияликлардан омад юз ўгирди: пеналтидан гол киритилмади, бир қанча қулай вазиятлар кўкка совурилди. Польша эса икки вазиятда гол киритишнинг уддасидан чиқди ва ғалабани илиб кетди.

ЖЧ-2022. С гуруҳи. 2-тур

Польша – Саудия Арабистони 2:0

Голлар: 1:0 – 39 Зелиньски, 2:0 – 82 Левандовски.

Польша – Шченсни, Кэш, Глик, Кивер, Берешиньски, Зелиньски (Каминьски, 63), Франковски, Криховяк, Белик, Левандовски, Милик (Пентек, 71).

Саудия Арабистони – Ал-Овайс, Абдулҳамид, Ал-Булайхи, Ал-Амри, Ал-Бурейк (Ал-Ғанам, 65), Ад-Довсари, Канно, Ал-Малки (Ал-Обод, 85), Ан-Нажи (Ал-Обид, 46), Ал-Бурейкан, Аш-Шаҳри (Ад-Довсари, 86).

Польша ушбу ғалабадан кейин гуруҳ пешқадамига айланиб олди. Саудия ҳозирча 2-ўринда бормоқда. Гуруҳдаги иккинчи учрашув Аргентина ва Мексика ўртасида тунда бўлиб ўтади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг