Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖЧ-2018. Японлар яна очколи бўлди (видео)

ЖЧ-2018. Японлар яна очколи бўлди (видео)

Фото: «fifa.com»

Жаҳон чемпионатининг «H» гуруҳи 2-туридан ўрин олган Япония – Сенегал учрашуви якунланди.

Учрашув голларга бой бўлди, аммо унда ғолиб аниқланмади. Японлар икки бор ҳисобда ортда бораётиб, вазиятни тенглаштира олди.

Ушбу дуррангдан сўнг, иккала жамоа ҳам очколари сонини 4тага етказиб, гуруҳда етакчилик қилишмоқда. Гуруҳнинг бошқа икки жамоаси – Польша ва Колумбия бироздан сўнг ўзаро баҳс олиб боришади.

«H» гуруҳи, 2-тур.

Япония – Сенегал 2:2

Голлар: Садио Мане (11), Инуи (34), Ваге (71), Хонда (78)

Япония – Кавасима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Сибасаки, Хасебе, Кагава (Хонда, 72), Харагути (Окадзаки, 75), Инуи (Усами, 87), Осако.

Сенегал – Ндиай, Сане, Ваге, Сабали, Кулибали, Ндиайе (Ндойе, 81), Гуйе, Сарр, Ндиайе (Куяте, 65), Мане, Ньянг (Диуф, 86).

Огоҳлантиришлар: Ньянг (59), Инуи (68), Сабали (90), Ндойе (90).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг