Жаҳон чемпионатига ҳозирланаётган Қатарга фотосаёҳат
Евгений Золотухин — жаҳонгашта, ҳаваскор журналист. Хорижда кўрган-кечирганларини суратга олиб, изоҳлари билан интернетга жойлаб боради. Яқинда у Қатарга саёҳати, пойтахт Доҳада олган суратларини одатдагидек интернет аҳли билан баҳам кўрди (суратлар бир неча ой олдин олинган, изоҳлар — муаллифники).
Нефт ва газ сабабли бу ерда пул дарё бўлиб оқади. Митти мамлакат сайёрамиздаги энг йирик захиралардан бирига эга. Қатар истаган нарсасини ўзига раво кўра олади, ҳатто шундай мўъжаз ва бой мамлакатда ҳали ҳеч қачон ўтказилмаган футбол бўйича жаҳон чемпионати мезбонлигини ҳам.
Қатарда бир нечта шаҳар бор, бироқ Доҳа — энг асосийси. Энг кўп аҳоли пойтахтда яшайди, Доҳа, таъбир жоиз бўлса, мундиал учун қайтатдан қурилмоқда.
Осмонўпар бинолар — Қатар рамзларидан бири. Амирликлар изидан йўл олган қатарликлар ҳам чўлларда қиммат-қиммат уйлар қуришяпти — бутун дунё кўриб қўйсин, улар қанчалик бой!
Деярли барча қурилишларга бутун дунёдан энг донғи кетган меъморлар жалб этилган. Чунки ҳаммаси энг-энг бўлиши шарт.
Масалан, суратдаги мана бу музейни Париждаги Лувр шиша минорасининг муаллифи архитектор Бэй Юймин қурган.
Қатарнинг йўлларини шунчаки яхши дейиш хато, жуда аъло. Мамлакат ҳудуди кичик, ажойиб йўлларнинг узунлиги эса минг километр чиқади.
Бу ерда фақат автойўлларда ҳаракатланиш мумкин, яёв юришдан завқ олмайсиз. Чунки пиёдалар учун ҳатто оддий йўлаклар ҳам кўзда тутилмаган.
Пиёда юришнинг яна бир қийинлиги — Қатар жуда иссиқ мамлакат, эрта тонгдан ҳарорат 35 даражадан юқорилашни бошлайди. Бинолар ўртасидаги масофа анча узун.
Умуман олганда, Доҳа кўчалари кундузи ҳувиллаб ютади, одамларни деярли учратмайсиз.
Баъзи-баъзида кўчаларда камбағал мамлакатлардан келган, Қатарни мундиалга ҳозирлаётган ишчиларни учратасиз. Улар кечаю-кундуз иш билан банд, маоши эса унчалик эмас.
Ҳаммаёқда қурилиш ва ҳозирлик авжида.
Баъзида Қатарда энг оммалашган машина «Мерседес» юк машиналаримикан, деган хаёлга борасиз. Қурилишга юк, қайтишида чиқинди ортган оғир «мерс»ларга ҳар жойда кўзингиз тушади.
Қатарликлар ўз қимматбаҳо машиналарида шахсий ҳайдовчиси билан, хорижликлар таксида юришади.
Шаҳарда автобус ҳам бор. Кун бўйи бўм-бўш бўлса ҳам, уларнинг кети узилмайди. Чунки бу ерда ёнилғи сувдан арзон.
Доҳа марказидаги деярли ҳамма бинолар бир томчи сувдек ўхшаш. Уларда вазирликлар ва офислар жойлашган.
Йўл белгилари ўзига хос...
Қатарда боғлар кўп, бироқ сайр қилиб юрганларни кўрмайсиз. Фақат ишчилар... уззукун ҳаммаёқни саранжомлаш билан овора.
Қатарда катта ва кичик масжидлар жуда кўп.
Қуйидаги фотода қайсидир таниқли меъмор катта пулга қуриб берган оригинал бино.
Бу эса эски шаҳар, тўғрироғи, қайтадан қурилган эски шаҳар.
Ҳаммаёқ ёғ томса ялагудек, бироқ араб эртаклари тароватини сезмайсиз. Битта гард тушса ҳам қанча одам овора, ялтиратиб тозалаб қўйишади. Сал ошириб юборишгандек.
Бу эса анъанавий меъморчилик намунаси.
Одатий манзара. Қатарда борсангиз энг кўп кўрадиганингиз шу.
Эҳтимол, Қатарда жаҳон чемпионати бошланишига ҳаммаси қуриб битказилса, ҳаммаси ўзгариб кетар. Ҳозирча эса шу.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter