Дания эртаги давом этади!
Кристиан Эриксен воқеаси сабаб чемпионатни икки мағлубият билан бошлаган Дания яримфиналгача етиб келди.
Чоракфиналда Чехия термаси билан баҳслашган данияликлар Деланей ва Дольбергнинг голларига ҳисобига олдинга ўтиб олишди. Чехияликлар тўпурар Шикнинг бир голи билан жавоб қайтара олишди холос.
Чехия — Дания 1:2
Голлар: Шик (49) — Дилэйни (5), Дольберг (42).
Чехия – Вацлик, Челюстка (Брабец, 65), Боржил, Калас, Цоуфал, Шевчик (Дарида, 80), Ҳолеш (Янкто, 46), Соучек, Барак, Масопуст (Крменчик, 46), Шик (Видра, 79).
Дания – Шмейхель, Ларсен (Васс, 71), Кьер, Вестергор, Мэле, Дилэйни (Йенсен, 81), Ҳёйбьерг, Дамсгор (Нергор, 60), Кристенсен (Андерсен, 81), Дольберг (Поульсен, 59), Брэйтуэйт.
Огоҳлантиришлар: Крменчик (84), Калас (86).
Дания яримфиналда бироздан кейин бўлиб ўтадиган Украина — Англия жуфтлиги ғолиби билан ўйнайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter