Белгияни таслим этган Марокаш гуруҳ етакчисига айланди
Қатардаги жаҳон чемпионатининг F гуруҳида 2-тур доирасида Белгия ва Марокаш ўзаро куч синашди. «Ал-Тумама» стадионида ўтган ўйинда марокашликлар ғалаба қозонишди.
Ўйиннинг биринчи бўлими 45+2-дақиқасида Марокаш яримҳимоячиси Ҳаким Зиеш киритган гол бекор қилинди. Учрашув бош ҳаками Сесар Артуро Рамос VAR ни кўриб шундай қарор чиқарди.
Иккинчи бўлимнинг 73-дақиқасида Марокаш ниҳоят ҳисобни очди. Жарима тўпини яримҳимоячи Абдулҳамид Собирий аниқ амалга оширди. 90+2-дақиқада эса Закариё Абуҳлал ўйинга нуқта қўшди.
ҚАТАР-2022. F ГУРУҲИ. 2-ТУР
Белгия — Марокаш — 0:2
Голлар: Абдулҳамид Собирий (73), Закариё Абуҳлал (90+2).
Ғалабадан сўнг Марокаш F гуруҳи етакчисига айланди (4 очко), Бельгия иккинчи ўринга тушди (3).
1 декабр куни учинчи тур доирасида марокашликлар канадаликларга қарши тўп суришади, белгияликлар эса шу куни хорватлар синовидан ўтишади: ҳар икки ўйин соат 20:00 да бошланади.
Бугун эса ушбу гуруҳнинг яна бир ўйинини кўрамиз: Канада — Хорватияга қарши. Ўйин соат 21:00 да бошланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter