Бошланди! Америкаликлар Россия футболчиларини допинг текширувидан ўтказишга чақирмоқда
Футбол бўйича Жаҳон чемпионатида ҳам допинг можаролари юзага келиши мумкин. Америка антидопинг агентлиги (USADA) раҳбари Тревис Тайгарт Россия терма жамоаси футболчиларини допинг текширувидан ўтказиш кераклигини таъкидлади. Бу масала жамоанинг мундиал нимчорак финалига муддатидан аввал йўл олгани сабабли кўтарилди, деб хабар бермоқда Lenta.ru.
Тайгартнинг фикрича, чемпионат ҳалол ўтказилаётганига ишонч ҳосил қилиш учун ҳам текширув ўтказиш зарур.
«Жуда юқори натижалар кўрсатаётган жамоаларини тез-тез текшириб туриш лозим», - қайд этган у.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси ўз тарихида биринчи марта ЖЧнинг 1/8 финалига муддатидан аввал йўл олди. Мундиал мезбонлари дастлаб Саудия Арабистонини 5:0, сўнг Мисрни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter