«Занжир реакцияси». Жаҳон автосаноати улкан муаммога йўлиқди
Жаҳондаги автомобиль ишлаб чиқарувчи заводлар магний тақчиллиги сабаб тўхтаб қолиши мумкин.
Магний — автосаноатда қўлланиладиган қотишмалар учун асосий унсурлардан бири.
Сабаби — Хитой магний ишлаб чиқаришга жорий этаётган чекловлар, ушбу мамлакат жаҳондаги металнинг 80 фоизини етказиб беради. Электр энергияси тақчиллиги ортидан Хитой темир эритувчи 50 та заводидан 35 тасини ёпишга мажбур бўлди.
Хитой ички энергия тақчиллиги инқирозини «ўчириш» билан банд бир пайтда, дунёнинг қолган қисмида янада улкан ёнғин пайдо бўлиши эҳтимоли катта ва унинг оқибатлари фақат автосаноат билан чекланмайди. Вазият ўнгланмас экан, глобал иқтисодиёт машинаси хитойлик йўловчининг бир имоси билан тўхташда давом этади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter