Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юнусободда «Каптива» ҳайдовчиси постни «ёриб» ўтмоқчи бўлди

Юнусободда «Каптива» ҳайдовчиси постни «ёриб» ўтмоқчи бўлди

15 апрель куни соат 7:50 атрофида Юнусобод туманидаги Халкобод кўчасида Каптива русумидаги автомашинанинг 23 ёшли ҳайдовчиси Мираббос А. маҳалладан чиқишда пост жойлашганига қарамай, ички ишлар ходимларининг тўхташ талабларини инкор этиб, ўтишга уринади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.

Аммо ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, дарахтга урилади. Ҳодисадан сўнг, ҳайдовчи ички ишлар ходимларини ҳақорат қилади ва уларнинг қонуний талабларини бажаришдан бош тортади. Ҳайдовчининг ўзини тутиши унинг маст бўлганига шубҳа уйғотади, бу ҳолат тиббий кўрикда тасдиқланган.

Ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилган. Ўзи ушланган. Тўпланган материаллар Юнусобод туман маъмурий судига юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг