Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўлингизда 10 марта ЙПХ ходими учраса, ўнтаси ҳам Сизни тўхтатади – Шоҳруҳ Ғиёсов

Йўлингизда 10 марта ЙПХ ходими учраса, ўнтаси ҳам Сизни тўхтатади – Шоҳруҳ Ғиёсов

Фото: Xabar.uz

АОКА ҳузуридаги штабда Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳруҳ Ғиёсов иштирокида брифинг ўтказилгани ҳақида хабар бергандик.

Унинг қайд этишича, айрим фуқароларимизнинг ҳанузгача карантин қоидаларини жиддий қабул қилишмаяпти.

➖ Ҳурматли фуқаролар, ҳозир ҳаммага ҳам осон эмас, ҳукумат қарорларидан ёки ходимларнинг хатти-ҳаракатларидан камчилик қидирманг. Барча амалга киритилган чекловлар Сизни ҳимоялаш учун белгиланган.

Билиб қўйинг, кўчага транспортда чиқдингизми, йўлингизда 10 та йўл-патруль хизмати ходимлари учраса, 10 таси ҳам Сизни тўхтатади, 10 марта — нима учун кўчага чиққанингизни сўрайди. Велосипедда ёки пиёда юрсангиз ҳам, Сизни тўхтатади ва кўчада юришингиз сабабини сўрайди. Ҳозирги вақтда бошқача бўлиши мумкин эмас.   

Алоҳида равишда уйда ўтирган, чекловларни тўғри тушуниб уларга риоя этаётган фуқароларимизга раҳмат айтмоқчиман. Сиз уйда ўтириб, бизнинг ва тиббиёт ходимларининг ишини қанчалик енгиллаштираётганингизни ҳатто тассавур қилмаяпсиз.

Сизнинг интизомга риоя этишингиз — давлат олдидаги бурчингизни бажариш билан тенг. Бошқалар учун ўрнак бўлаётган, вазиятни тўғри баҳолаб, уйда ўтирган, турли ғийбатлардан, нолишлардан, тирноқ орасидан кир қидиришдан йироқ бўлган ота-оналаримизга, ака-ука ва опа-сингилларимизга катта раҳмат айтмоқчиман, – дейди Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг