Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимига чора кўрилди
Ижтимоий тармоқда «ИИО ходими қоидани бузди» сарлавҳаси остида тарқалган хабар юзасидан маълумот берилди.
Хабардаги фотосуратда Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБга тегишли бўлган «Кобальт» русумли, 01 534 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили йўл ҳаракати қоидаларининг 91-бандини бузган ҳолда 1.4 (Тўхташ тақиқланган жойни билдиради. Якка ҳолда ёки 3.27 «Тўхташ тақиқланган» йўл белгиси билан қўлланилади ҳамда йўлнинг қатнов қисми четига ёки йўл четидаги тўсиқ устидан чизилади) йўл ётиқ чизиғи чизилган жойда тўхтаб турганлиги акс этган.
Мазкур ҳолат ўрганилиб, «Кобальт» русумли, 01 534 VSC давлат рақам белгили махсус хизмат автомобили бириктирилган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходими Б.М.га нисбатан белгиланган тартибда чора кўрилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter