Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишончнома бериш хизмати ишга тушди

Янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун ишончнома бериш хизмати ишга тушди

Фото: «Хабар.уз»

My.gov.uz да яна бир хизмат янги имкониятлари билан ишга туширилди.

Эндиликда юридик шахслар Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарилган «Chevrolet» бренди остидаги янги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказишда ишончли вакил учун ишончномани my.gov.uz орқали электрон расмийлаштириб,  навбатдаги давлат рақам белгиси ва «техпаспорт» учун тўловларни ҳам масофадан амалга оширишлари мумкин.

Ушбу хизматдан фойдаланишда юридик шахслар қуйидаги маълумотларни тўлдирса кифоя:

  • Янги автотранспорт воситасининг шартнома рақами;
  • Автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш учун юридик шахснинг ишончли вакили маълумотлари.

Ариза босқичлари якунида автотранспорт воситасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун 2 та тўлов шаклланади (Давлат рақам белгиси ҳамда техпаспорт учун).

Тўловлар амалга оширгач, маълумотлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига юборилади.

Якуний натижада ишончли вакил учун QR кодли ишончнома шаклланади.

Энди ишончли вакил Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг исталган бўлимига ташриф буюриши мумкин. У ерда инспектор томонидан автотранспорт воситаси маълумотлари аризадаги маълумотлар билан солиштирилади.

Шундан сўнг автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (техпаспорт) ҳамда Давлат рақам белгиси тақдим этилади.

Эслатилишича, ушбу хизмат синов тариқасида ишга туширилган. Унга доир таклифларни хизматнинг исталган қадамида қолдириш мумкин.

Мазкур хизмат аукционда ютиб олинган ва музлатиб қўйилган давлат рақам белгиларини янги автотранспорт воситасига расмийлаштириш учун татбиқ этилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг