Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилинади

Янги автомобилни техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилинади

Фото: «Xabar.uz»

Янги автомототранспорт воситаси олинганда уни мажбурий техник кўрикдан ўтказиш талаби бекор қилиниши мумкин. Бу ҳақда 2021 йилги Давлат дастури лойиҳасида сўз боради.

Унга кўра, 2021 йил 1 мартгача Ички ишлар ва Молия вазирликлари «Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартибини соддалаштириш ва халқаро андозалар асосида такомиллаштириш» бўйича лойиҳа ишлаб чиқиши керак.

Унда машиналарни техник кўрикдан ўтказишда прописка сўралмайди ва техник кўрикдан ўтказиш муддатлари узайтирилади.

Шунингдек, 2021 йил 1 июнгача ишлаб чиқиладиган ҳужжат лойиҳасида машиналар ва улар эгаларининг тарихини акс эттирувчи электрон база яратилади. Машинани бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома «ягона дарча» тамойили асосида расмийлаштирилади.

Бундан ташқари, ҳайдовчилик имтиҳонларини видеокузатув қурилмалари ёрдамида интернет орқали кузатиш имкони ҳам яратилиши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг