Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Waymo»нинг робомобиллари атрофни қандай «кўз» билан кўради (видео)

«Waymo»нинг робомобиллари атрофни қандай «кўз» билан кўради (видео)

«Waymo» атрофни қандай «кўз» билан кўради.

Фото: «Hi-News»

Ҳайдовчисиз бошқариладиган автомобилларни ишлаб чиқариш билан шуғулланаётган «Waymo» компанияси «автопилот» режими ишлайдиган роботларнинг иши тасвирланган янги видеони тақдим этди, деб хабар берди «Hi-News».

«YouTube» тармоғига жойлаштирилган видеога кўра, роботлар «автопилот» бошқарув учун зарур бўлган маълумотларни қандай йиғиб олиши тасвирланган. Видеонинг асосий қаҳрамони — «Waymo» ихтирочилари ўзларининг ҳайдовчисиз бошқариладиган технологияларини синовдан ўтказаётган гибрид минивен ҳисобланади. Компания томошабинларни «Pacifica Hybrid» орқали «сайр» қилган ҳолда, атрофни «ўз кўзларингиз» билан томоша қилишга таклиф этади.

«Waymo» ҳайдовчисиз бошқариладиган технологиялар устида беш йилдан буён иш олиб боради. Бу вақт ичида компания мутахассислари томонидан ярартилган «автопилот» жами 8 миллион километрдан ортиқроқ масофани босиб ўтди ва машғулотларни ҳамон давом эттирмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг