UzAuto ва Турин политехника университети (Италия) биргаликда Ўзбекистонда энг йирик индустриал таълим тизимини яратади
2022 йилнинг 16-19 май кунлари UzAuto таклифига биноан, Ўзбекистон автомобилсозлик саноати ҳамда бошқа ишлаб чиқариш саноат тармоқларини янада ривожлантириш, шунингдек юқори технологияли ишлаб чиқариш соҳаларида рақобатбардош мутахассислар базасини яратиш мақсадида, Италиянинг Турин политехника университети (ИТПУ) делегацияси жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
«Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси ҳамда ўринбосарларининг Турин политехника университети ректори профессор Гуидо Саракко бошчилигидаги Италия делегацияси билан учрашуви давомида, профессор Анита Табакко ва Competence Industry Production бош директори Энрико Писино билан ҳамкорликда соҳа кадрларини тайёрлашни ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим стратегик қарорлар қабул қилинди. Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг барча саноат тармоқларини ривожлантириш учун асос бўладиган халқаро даражадаги мутахассислар тайёрлашнинг дуал тизимини яратиш музокаралар мавзуси бўлди. Музокаралар давомида UzAuto ихтиёридаги таълим муассасаларини ягона тизимга бирлаштириш ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун халқаро стандартларга мувофиқ яратилган ўқув дастури асосида янги ўқув марказларини ташкил этиш таклиф этилди.
Ишлаб чиқариш мутахассисларини тайёрлашга ёндашувнинг ўзига хос хусусияти 9-синфдан кейин ўрта махсус таълим муассасасидан бошлаб, UzAuto тизимидаги Олий ўқув юртлари ва академияларида ўқитиш юқори малакали кадрларни тайёрлаш имконияти пайдо бўлади. Ишлаб чиқариш ва ўқув жараёнларининг тўлиқ синергияси мутахассисларнинг амалий тайёргарлиги даражасини янги босқичга олиб чиқади ва ўқув жараёни якунида натижаларга эришишга тайёр бўлган мутахассислар қабул қилиш имконини беради.
Европанинг энг йирик саноат университети ИТПУ вакилларининг таклиф этилган қарорлари орасида Асакадаги завод ишлаб чиқариш қувватлари негизида корхонанинг аниқ вазифаларига йўналтирилган дастури жорий технологиялар ва замонавий ишлаб чиқариш тенденциялари билан синхронлаштириладиган «UzAuto Akademiyasi» дуал таълим ва малака ошириш марказини ташкил этиш бўлди. Маълумот учун, бугунги кунда Германияда ҳам худди шундай дастур доирасида йилига 700 000 нафар мутахассис ўз малакасини оширмоқда.
Бугунги кунга келиб Ўзбекистон автомобилсозлик соҳасида фаолият юритаётган 28 минг нафар ходимдан 70 фоизи малака оширишга муҳтож. Бундан ташқари, соҳага ҳар йили 1 000 - 1 500 янги мутахассислар талаб қилинади. Барча тармоқлар бўйича республика кесимида бу маълумотлар жуда катта сонга етади. Ушбу муаммони нафақат автомобилсозлик, балки бошқа ишлаб чиқариш тармоқларида ҳам ҳал қилиш учун Италиянинг Турин политехника университети билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида «Industry 4.0» илғор технологияларига йўналтирилган ўқув марказини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ишлаб чиқариш корхоналари учун кадрлар тайёрлаш дастури бутун дунёдаги етакчи мутахассислар иштирокида амалий семинарлар ва вебинарлар ташкил этиш орқали амалдаги мутахассисларнинг малакасини мунтазам ошириб боришни ўз ичига олади, бунинг самараси республикамизнинг барча тармоқларида намоён бўлади.
Лойиҳани амалга ошириш жараёнини ўрганиш мақсадида Италия делегациясининг ташрифи дастурига Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети ва Андижон машинасозлик институтига ташриф буюриш киритилган. Ўзбекистон профил ўқув муассасаларининг автомобил ишлаб чиқарувчиларни тайёрлаш бўйича автомобилсозлик соҳасида жаҳон етакчиси билан яқин ҳамкорлиги, автомобилсозлик соҳаси мутахассисларини тайёрлаш бўйича юқори тоифали ва рақобатбардош конвеерни шакллантириш истиқболларини очиб беради.
Италиялик ҳамкорлар билан ҳамкорликнинг навбатдаги босқичи автомобилсозлик саноатида ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштириш, роботлаштириш, лойиҳалаш ва жиҳозлашда қўллаб-қувватланиш бўлади. Дастур КРМ 4.0 Компетенсе Сентер (Италия) билан биргаликда амалга оширилади, унинг доирасида мавжуд ишлаб чиқариш муаммоларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш усулларини ишлаб чиқиш вазифали технологик марказ ташкил этилади.
Делегация ташрифининг дастурига «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзаков, бошқарув раиси ўринбосари Фарҳод Тўраев ҳамда корхона раҳбарлари томонидан Тошкент, Асака, Андижон ва Фарғонадаги UzAuto таркибий корхоналарига ташриф киритилган. Италия ишчи гуруҳи вакиллари томонидан барча жараёнларни ўрганиш натижаси келгуси беш йилга мўлжалланган стратегик ҳамкорлик лойиҳаси бўлади.
Ташриф доирасида италиялик ҳамкорлар Андижонда жойлашган «Uz Koram Ko», «O`zERAE Climate Control», «O'zAuto-Austem», «Uz-Tong Heung Co», Фарғонадаги «AvtoOyna», Тошкентдаги «UzAuto Motors Powertrain» va «UzAuto Cepla» маҳаллийлаштириш корхоналарига ташриф буюришди. «Ўзавтосаноат» АЖ бошқарув раиси жорий йилнинг апрел ойида Италияга ташрифида эришилган келишув доирасидаги Италиялик ҳамкорларнинг барча ишлаб чиқариш жараёнларига, мутахассисларнинг зарур компетенцияларига ва мавжуд салоҳиятга бўлган юқори қизиқиши келажакдаги қўшма лойиҳаларга жиддий ёндашиш билан боғлиқ.
Ҳар бир корхонага ташриф доирасида меҳмонларга ишлаб чиқаришнинг кадрлар масалалари – амалдаги мутахассислар ва кадрлар етишмовчилиги туфайли юзага келаётган муаммолар, италиялик шериклар билан ҳамкорликнинг эришилиши мумкин бўлган йўналишлари ҳақида маълумотлар берилди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда тармоқда ишлаб чиқариш соҳасида тор мутахассислар иштирокини ҳал этиш учун зарур бўлган бир қатор муаммолар мавжуд. Бундай мутахассисларни чет элдан жалб қилиш кўп вақт (мутахассисларга юқори талаб) ва харажатларни талаб қилади. Италиянинг Турин политехника университети билан ҳамкорликда автомобилсозлик соҳасида мутахассислар тайёрлаш учун Ўзбекистонда таълим муассасаларини ташкил этиш тўғрисидаги келишувларнинг амалга оширилиши саноат корхоналарининг кадрлар билан боғлиқ муаммоларини бартараф этиш ва бутун минтақа учун соҳа мутахассисларини ташкил этиш имконини беради. Мамлакатимизда автомобилсозлик корхоналарининг кўплиги ёш мутахассисларни амалий кўникмалар билан таъминлайди ва юқори технологияли саноатда рақобатбардош мутахассисларнинг кенг қатламини яратади.
Аввалроқ, Италияда ўтказилган дастлабки музокараларда 2023 йилда Тошкентда Италиялик ҳамкорлар кўмагида «Шаҳар инфраструктурасида автомобил интеллектуал тизимларини ўрганиш учун лаборатория» ташкил этиш бўйича келишувга эришилганди. Шунингдек, ўқув жараёнига Италиянинг профессор-ўқитувчилари ва мутахассислари жалб этиладиган «Саноат ишлаб чиқариш технологиялари» (Industrial manufacturing technologies) касб-ҳунар таълимининг янги йўналишини очиш бўйича ҳам келишувга эришилди. Ушбу таълим дастури 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб Тошкент шаҳридаги Турин политехника университетида амалга оширилиши режалаштирилган.
Бу таълим дастурига 150 нафар талаба қабул қилинади. Шунингдек, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Андижон машинасозлик институтида янги таълим дастури жорий этилади. Умуман олганда, 2026 йилгача «Саноат ишлаб чиқариш технологиялари» дастури бўйича талабалар сони 10 минг нафарга етказилиши кўзда тутилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter