UzAuto Motors шартнома беришни яна бир неча кунга тўхтатди
UzAuto Motors компанияси барча автомобилларни топшириш ва тўловларни қабул қилишни яна бир неча кунга тўхтатди.
Компания хабарига кўра, SAP ҳисоб дастурий таъминотини ишга тушириш тадбирларининг ўтказилиши сабабли UzAvtoSavdo иловаси фаолияти ҳам вақтинча тўхтатиб турилиши мумкин.
Дастурий таъминотни янгилаш ва инвентаризация ишлари якунлангандан сўнг, контрактация шартномаларини тузиш, олдиндан тўловни қабул қилиш ва автомобилни етказиб бериш тўлиқ ҳажмда қайта тикланади.
2022 йил, янги йил арафасида автомобиль етказиб бериш бўйича шартнома тузган ва вақтинчалик чеклов учун олдиндан тўловни амалга ошира олмаган шахслар иш қайта тикланганидан сўнг, автомобиль учун олдиндан тўловни амалга ошириши мумкин.
Шу билан бирга, автомобиль етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар ўз кучида қолади, фақат олдиндан тўлов муддати узайтирилади.
Аввалроқ UzAuto Motors 4 январдан шартнома бериш, автомобилларни топшириш ва тўловларни амалга оширишни вақтинча тўхтатганди ва бу ҳолат 4-5 кун давом этиши мумкинлиги айтилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter