Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

UzAuto Motors нархларни ўзгартирди

UzAuto Motors нархларни ўзгартирди

Фото: «Xabar.uz»

UzAuto Motors'нинг savdo.uzavtosanoat.uz сайтида компания хориждан импорт қиладиган автомобилларнинг янги нархлари пайдо бўлди. Бу моделлар учун шартнома тузиш қайта очилган.

Янги шартномаларда Tracker 2 млн сўмдан ортиқроққа қимматлаганини кўриш мумкин. Malibu деярли 10 млн сўмга арзонлашган. Equinox 22 млн сўмгача қимматлашган, деб хабар бермоқда Kun.uz.

ҚҚС пасайгани ҳисобига, Malibu 10 млн сўмга арзонлашган:

  • Malibu – 395 311 840 сўм (етказиб бериш муддати: 31.03.2023)

ҚҚС пасайганига қарамай, Tracker 2,1–2,6 млн сўмга қимматлашган:

  • Tracker Turbo 1.2 LS AT – 211 454 880 сўм (31.08.2023)
  • Tracker Turbo 1.2 LTZ AT – 231 196 000 сўм (30.06.2023)
  • Tracker Premier 2023 AT – 251 142 080 сўм (31.07.2023)

ҚҚС пасайганига қарамай, Equinox, Traverse ва Tahoe 5 фоизга қимматлашган:

  • Equinox 1LT – 441 000 000 сўм (30.06.2023)
  • Equinox 3LT – 472 500 000 сўм (31.05.2023)
  • Traverse – 734 530 720 сўм (30.06.2023)
  • Tahoe – 1 109 274 880 сўм (31.07.2023)

Қисман Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган моделлар сотуви эса ҳали тикланмади.

Lacetti, Cobalt, Damas ва Labo учун контрактация декабр ойида ёпилган эди. Шартнома тузиш бошланганида уларнинг ҳам нархи ошиши кутиляпти.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг