UzAuto Motors фақат компаниянинг расмий манбаларига ишонишни сўрамоқда
Ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида Россиядаги автомобил сотадиган автосалонлардан бирида Ravon русумидаги автомобиллар учун нархларнинг ҳаддан ортиқ даражада арзонлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Шунингдек, кўплаб расмий вакиллар ҳам UzAuto Motors экспорт нархлари бўйича рақамлар таҳлилини ушбу кўрсатилган нархларга асосланиб шакллантирди.
UzAuto Motors ушбу айбловларга расмий жавоб берди.
«Компания ушбу автосалонда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиққандан сўнг, мазкур автосалон компаниянинг расмий дилери ҳисобланмайдиган Россиянинг «Mас Моторс» автосалони эканлигини ҳамда у ўз веб-сайтида машиналарни арзон нархларда таклиф қилаётганини аниқлади.
Бундан ташқари, ушбу автосалон Ravon моделидан ташқари Toyota ва Hyundai автомобилларини ҳам худди шундай арзон нархларда таклиф этмоқда. Бироқ, мижозлар автомобиль сотиб олиш ниятида мурожаат қилганда, автосалон вакиллари сайтда кўрсатилган нарх дастлабки тўлов эканлигини ёки мижозга бошқа қимматроқ машинани таклиф қилишаётганини айтишади.
Ушбу савдо схемаси мазкур автосалон томонидан анчадан буён амалда қўлланилади, уларнинг ушбу фаолияти Россия телеканалида ёритилган ва ушбу автосалон «Отзовик» ҳамда Aool.ru’да салбий изоҳларга ҳам эга бўлган», — дейилади UzAuto Motors томонидан берилган баёнотда.
Шу муносабат билан компания мижозлардан расмий манбаларига ишонишни сўради ва қуйидаги сайтларга ҳавола берди:
www.Ravon.ru www.Ravon.kz
www.Ravon.by www.Ravon.ua
www.Ravon.kg www.Uzautomotors.com
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter