Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда тез тиббий ёрдам машинаси «Эпика» билан тўқнашди (видео)

Тошкентда тез тиббий ёрдам машинаси «Эпика» билан тўқнашди (видео)

Тошкентда тез тиббий ёрдам машинаси «Эпика» билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бериб ўтди.

Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 14 апрель куни соат 12:40 лар атрофида Тошкент шаҳар, Олмазор тумани Нурафшон-Чиғатой кўчалари кесишмасида чақирув бўйича маёқчалари ёқилган ҳолатда светофорнинг қизил чироғида ҳайдовчи Г.И. «Форд» русумли тез тиббий ёрдам автомашинасида ҳаракатланиб чиққан вақтида яшил чироқда кесишмадан ҳаракатланиб ўтаётган ҳайдовчи Н.С. бошқарувидаги «Эпика» русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Натижада, «Эпика» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси ва йўловчиси, «Форд» русумли тез тиббий ёрдам автомашинаси ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган. Мазкур тўқнашув юзасидан ҳозирги вақтда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг