Тошкентда машиналар ҳаракати тезлиги пасайтирилади
Пойтахтда транспорт воситалари учун белгиланган максимал тезлик миқдори камайтирилиши бўйича президент қарори чиқади.
«Шавкат Мирзиёев Самарқандда янги қурилган ер ости тоннели, йўлларни кўздан кечира туриб, хавфсиз йўл, хавфсиз пиёда концепциясини яратиш ҳақида сўзлади ва шундай деди:
— Яқинда Тошкентда тезлик кўпи билан 60 км/соатгача белгилангани ҳақида қарор чиқади», дея хабар бермоқда журналист Азиза Қурбонова.
Эслатиб ўтамиз, Mening Fikrim жамоавий мурожаатлари порталида шаҳарларда транспорт воситаларининг максимал тезлигини чеклаш тўғрисида петиция эълон қилинганди.
Аввалроқ давлатимиз раҳбари Самарқанд халқаро аэропортида яратилаётган шароитларни кўздан кечиргани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter