Тошкентда ҳам «метан заправка»ларга чеклов ўрнатилди
Кеча, 5 декабрдан бошлаб пойтахтдаги «метан заправка»ларга чекловлар ўрнатилди.
Маълумотларга кўра, энди АГТКШлар эрталаб соат 06:00 дан - соат 15:00 га қадар ишлайди. Шу сабаб кундузги кунлари « заправка»ларда навбатлар бошланган.
Авввалроқ Андижон вилоятидаги «метан заправка»ларга табиий газни етказиб бериш 4 декабрдан чеклангани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили қишда Тошкентдаги АГТКШлар бир неча ой давомида тўлиқ ёпилган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter