Тошкентда даҳшатли ЙТҲ. «Спарк» тиклаб бўлмас даражада пачоқланиб кетди (видео)
Кеча тунда халқ тилида «16-гор болница» деб аталувчи Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва Жанубий вокзал оралиғида даҳшатли йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда воқеага гувоҳ бўлган манбалар «Xabar.uz»га маълум қилди.
Хабар қилинишича, катта тезликда ҳаракатланган «Спарк» русумли енгил машина автомобилларни ювиш шохобчасидан чиқаётган «Каптива»га келиб урилган. Оқибатда ҳар икки автомобилга жиддий шикаст етган. Ҳодиса оқибатида уч киши — ҳар икки автомобил ҳайдовчиси ва «Спарк» йўловчиси оғир тан жароҳати олган ва шифохонага олиб кетилган.
«Спарк» автомашинаси худди ғижимланган гугурт қутисини эслатарди, — дейди воқеага гувоҳ бўлган «Xabar» манбаси. — Ҳодиса содир бўлгач, 20-30 киши ёрдамга шошди. Машина эшиклари пачоқланиб кетгани учун уни очишнинг имкони бўлмади. Одамлар йўловчи ва ҳайдовчини орқа эшикни синдириб тортиб олишди».
Таҳририятдан: Шу ўринда юртимиздаги барча автотранспорт эгалари ҳамда ҳайдовчилардан йўл қоидаларига қатъий риоя қилиш, йўлларда огоҳ ва ҳушёр бўлишларини сўраб қоламиз. Айниқса, байрам арафасида ҳушёрликни ошириш, спиртли ичимликларлар истеъмолидан тийилиш сизни ўз кўзлаган манзилингизга эсон-омон етиб боришингизга ёрдам бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter