Тошкентда айрим йўллар март ойи охиригача ёпилади
Тошкент шаҳри, Яшнобод туманидаги айрим йўлларда март ойи охиригача автомобиллар ҳаракати чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар берди.
Қайд этилишича, Яшнобод туманининг Ўш кўчаси бўйлаб «Қорасув» канали устидан ўтувчи автомобил йўли кўприги реконструкция қилинади.
Шу сабабли, Ўш кўчаси «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи кўприги билан кесишмасидан Бойсун кўчаси кесишмасигача ва ундан Ўш 1-тор кўчаси кесишмасигача бўлган оралиқ жорий йилнинг 11 февралидан март ойи охиригача автомобиллар ҳаракати учун ёпилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter