Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тормози ва рули носоз автомобилни бошқариш учун қандай жазо бор?

Тормози ва рули носоз автомобилни бошқариш учун қандай жазо бор?

Фото: Xabar.uz

Тормоз, руль ва уловчи қисмларида носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқарганлик учун белгиланган жазо чоралари ҳақида Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, тормоз тизимида, рул бошқарувида ёки уловчи қурилмада носозлиги бўлган ёхуд тегишли рухсатномасиз қайта жиҳозланган транспорт воситаларини бошқарган шахслар Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 125-моддаси учинчи қисмига кўра жавобгарликка тортилади.

Яъни, бундай ҳолат базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади ва ушбу Кодекснинг 291-моддасига кўра, транспорт воситаси махсус белгиланган жойга ушланиб қолинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг