Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙҲХББ совуқ тушиши сабаб ҳайдовчиларни огоҳлантирди

ЙҲХББ совуқ тушиши сабаб ҳайдовчиларни огоҳлантирди

30 сентябрда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 1-3 октябрда республиканинг қолган ҳудудларига Волга бўйи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) марказий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво кириб келиб ҳаво совуши кутилмоқда.

1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда, 3 октябрда Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ёғади, 2-3 октябрда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади.

30 сентябрда ва 1-2 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ҳаво ҳарорати пасайиши сабабли ЙҲХББ ҳайдовчиларни огоҳлантирди.

«Об-ҳаво шароитининг кескин ўзгариши кутилаётганлигини инобатга олиб, барча ҳайдовчилардан бошқарувидаги транспорт воситасининг техник созлигини текшириб, шина протектори нақшларининг қолдиқ баландлиги белгиланган меъёрда бўлишига эътиборли бўлиб, йўлларда ўта эҳтиёткорлик билан қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз»,—дейилади хабарда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг