Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ИИВ ЙҲХББ уч ой ичида қарийб 19 миллиард сўмлик автомобиллар сотиб олди

ИИВ ЙҲХББ уч ой ичида қарийб 19 миллиард сўмлик автомобиллар сотиб олди

Ижтимоий тармоқлардаги Ички ишлар вазирлиги ЙҲХББ томонидан сотиб олинган машиналар ҳақида хабарлар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ушбу хабарларга муносабат билдирди.

«Ҳақиқатан ҳам, Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари асосида, хизматда фойдаланиш учун 2020 йил август-октябрь ойларида 15 та «Equinox AT», 20 та «Cobalt GS/16МТB», 13 та «Lacetti 1,5 (L-Comfort Plus)», 1 та «Lacetti 1,5 (L-Elegant/АТ Plus)», 2 та «Volkswagen Caddy (Trendline)», 14 та «Автобус (SAZ HC-40)» ва 16 та «Мalibu-2» русумли автотранспорт воситалари 18 миллиард 789 миллион 813 минг сўмга харид қилинди.

Ушбу автотранспорт воситалари фақат хизмат вазифаларни бажариш мақсадида харид қилинганлигини маълум қиламиз», – дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг