«TikTok»да мақтанилган видео ИИББ ходимлари «назарига тушди»
TikTok ижтимоий тармоғида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари фойдаланувчилардан бирининг видеосига эътибор қаратишди. Видео муаллифи дўстларига автомобиль давлат рақамини яширувчи автоматлаштирилган пардачани «намойиш» қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, мазкур «Lacetti» русумли автомобилнинг (давлат рақами 01 J 703 VA) турар жойи ва ҳайдовчиси – пойтахтда яшовчи 36 ёшли Саидбек А. эканлиги аниқланди. Текширув давомида давлат рақамидаги пардачадан ташқари ёритувчи мосламалардан фойдаланиш қоидалари ҳам бузилганлиги қайд этилди.
Икки нафар холислар иштирокида ўрнатилган мосламалар ечилди. Автомобиль жарима майдончасига жойланди, ҳайдовчига нисбатан маъмурий жарима белгиланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter