Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Tesla» банкрот ёқасида: яна бир ой...

«Tesla» банкрот ёқасида: яна бир ой...

Фото: «Вести Экономика»

Таниқли тадбиркор Элон Маск қўл остидаги «Tesla» компанияси улкан қарзга ботиб қолди. Компания 1 март куни сармоядорларидан қарийб миллиард долларлик қарзини узиб қўйиши керак, аммо бунча пули йўқ...

Экспертлар компания қарзни ёпиш учун зарур 920 миллион долларнинг фақат ярмини уза олади, деган тўхтамга келишган. Қолганини акциялари билан ҳам уза олмайди, чунки охирги йили уларнинг нархи ўта пасайиб кетди, деб ёзмоқда «РИА Новости».

«Tesla» сўнгги фурсатгача айнан акциялари қимматлашишига умид қилиб келди, бироқ 2018 йил якуний натижалари ҳаммасини чиппакка чиқарди — компания миллиард доллар зарар билан чиқди. Бунинг устига глобал бозорда электромобиллар чиқарувчи янги-янги компаниялар пайдо бўлаётгани дард устига чипқон бўляпти.

Аммо умид охирида ўлади деган гап бор. Маск «Tesla»ни банкротликдан сақлаб қолишига ишонувчилар ҳам топилади. Чунки ўтган йили акциядорлар агарда Маск яна ўн йил компания бошқарувида қолса ва унинг капитализациясини 650 миллиард долларга чиқарса, 55 миллиард доллар ёрдам беришга ваъда беришувди. Акс ҳолда эса ҳеч вақо йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг