Такси қилишни хоҳлаганлар лицензия варақаси учун қанча тўлайди?
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар лицензия варақасини қаердан ва қай тартибда олишлари борасида маълумот берди.
2022 йил 1 сентябрдан 2025 йилга қадар такси ҳайдовчилари ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига киритилиши белгиланган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи аввало Давлат солиқ инспекция ҳудудий бўлимларига бориб, ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтади ва белгиланган пул миқдори — 300 минг сўмни тўлаб, гувоҳнома олади. Сўнгра давлат хизматлари марказига бориб қўлидаги гувоҳномага асосан йўловчи ташиш лицензия варақаси олиш учун бир йилга 300 минг сўм давлат божи тўлаб лицензия варақаси олади.
«Шунда ҳайдовчи жами бўлиб бир йилга 600 минг сўм сарф қилади, бошқа тўловлар (кунлик тўлов ҳам) мавжуд эмас. Шу билан бирга такси белгили плафон олиб транспорт воситасини том қисмига ўрнатиб йўловчи ташиши мумкин. Такси плафон бўлмаса Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 176−4-моддасига (Таксиларни ягона таниш белгилари билан жиҳозлашга доир талабларни бузиш) кўра жавобгар бўлади», — дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter