Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сохта «стикер» ясаган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Сохта «стикер» ясаган ҳайдовчига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 16:40 ларда Андижон вилояти ИИБ ЙҲХБ инспектори Э.Юлдашев Андижон шаҳар, Машраб кўчаси, Лермонтов чорраҳасида ҳайдовчи 1999 й.т. С.Д. бошқарувида бўлган «Спарк» русумли транспорт воситасини тўхтатади.

Инспектор автомашинани бошқариш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатларини сўраган вақтида ҳайдовчи С.Д. «Карантин Соvid-19» ёзувли 01/0000916 рақамли махсус рухсатномани кўрсатади ва у Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан берилганлигини айтади.

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, суриштирувда ушбу рухсатнома қалбакилаштирилиб тайёрланганлиги маълум бўлган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан фуқаро С.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 228-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг