SamAuto`дан D-MAX quest ҳаётни қандай ўзгартиради: янгиликлардан чўчимай қўйдим, ишни алмаштирдим, Санкт-Петербурггача автомобилда етиб бордим
Мана иккинчи мартадирки, ташаббускорлар жамоаларга жамланиб, саргузаштлар сари отланмоқдалар ва Ўзбекистоннинг энг гўзал жойлари бўйлаб саёҳат қилмоқдалар. Кейинги манзил қаер бўлишини ва йўлда қандай тўсиқларни енгиб ўтишга тўғри келишини ҳеч ким билмайди, аммо бу қизиқишни асло сўндирмайди. Кўпчилик қатнашчилар учун SamAutoавтоквести янги ҳаёт учун туртки бўлди.
Бугун «Омад овчилари» жамоасининг сардори Роман Шитиков ўз тарихини сўзлаб беради. Бу жамоа 2021 йилда ўтган биринчи D-MAX quest`да ярим финалгача етиб борганди ва бу йил жамоалар учун ишқибозлик қилиш масадида мусобақага ташриф буюрди.
Квестга бўлган ҳаёт: уй — иш — уй
Мен Тошкентда яшардим ва хусусий компания ходими ўлароқ, бошқаларникидан фарқи бўлмаган, одатий ҳаёт кечирардим: уй — иш — уй. Баъзида, дам олиш кунлари дала ҳовлига чиқиб турардик. Тоғларга корпоратив чиқишлар ундан ҳам камроқ бўларди. Зомбига ўхшардим: ҳаёт учун яшаш, пул топдингми – шу заҳоти сарфлаш. Хуллас, эслашга ҳам арзимайди. Рафиқам Светланада ҳам деярли шу аҳвол эди. У уй бекаси бўлиб, рўзғорни обод қилиш ва болалар парвариши билан банд бўларди, умуман олганда, бегона одамларга аралашишни ёқтирмасди.
Кейин ҳаётимизга D-MAX quest кириб келди. У ҳақда ҳамкасбим сўзлаб қолди: ижтимоий тармоқда рекламасини кўрган экан. Олдин иккиландик: бунинг учун кучимиз ҳам, вақтимиз ҳам етмайдигандек кўринганди. Кейин эса, офисдан чиқмай туриб яна икки иштирокчини топдик: рафиқам иккимизга Акмал Аҳмедов ва Сардор Аслонов қўшилди.
Акмал ниҳоятда қадрли дўст ва жуда оқкўнгил инсон. Одатий офис ходими эса-да, қалбан ҳар доим саргузаштларга интиларди. Бунга доимгидек, вақт етишмаслиги тўсқинлик қиларди. У биз билан квестни бошидан охиригача қандай босиб ўтгани жумбоқлигича қолмоқда. Сардор – «мардонавор дўст», ҳар доим ҳар қандай ғояни қўллаб-қувватлашга ва битта чақиришдаёқ мавҳумлик томон отланишга тайёр. Тўғри, квестгача бу ҳақда билмас эдик – чунки у ҳам «иш–уй–иш» режимида яшаганди.
Пикап учун келгандик, лекин соврин энг муҳими эмаслигини дарров тушундик
Квестга фақат машина учун келгандик – SamAuto компанияси қудратли Isuzu D-MAX пикапини ўртага қўйганди. Янгигина йўлтанламас ютиб олишга нега уриниб кўрмайлик экан? Биз ҳар бир босқични ичимизда титроқ билан кутардик. Янги манзиллар? Эҳ-ей! Янги, бажариб бўлмас топшириқлар? Ҳа-да! Бир-биримизга нисбатан ҳеч қандай ачиниш ёки ғазаб бўлмасди, лекин у пайтдаги ҳис-туйғуларни таърифлашга тил ожиз. Ғалаба ёлқинидан гуриллаган оловни ҳис этардик. Ҳаммаси якун топганда ҳам қайғунинг милтиллаётган чўғи қолди. Мана шунинг учун биз яна ва яна қатнашишга тайёрмиз.
Квестдан кейинги ҳаёт: рафиқам – энг яхши дўст
Квестдан биз янгича одамлар бўлиб қайтдик, энди эслашга арзигулик нарсалар бор эди. Худди шу ном ва таркибда биз GPS билан мўлжал олиш бўйича off-road квестларида қатнашдик, иккинчи ва учинчи ўринларни эгалладик. Светлана яхши жамоаларни шунчалик ёқтириб қолдики, барча чиқишларимиз ва тўпланишларимизда жон деб қатнашадиган бўлди. Мен учун аёлимнинг бутунлай янги қирралари очилди. Энди у нафақат рафиқа, балки ҳар доим ва ҳар жойда биргаликда вақтни қизиқарли ўтказадиган энг яхши дўстдир.
Аёлим билан саёҳатларга шунчалик қизиқиб кетдикки, ўз кучимизни синай бошладик. Икки йил ичида қизиқарли манзиллар излаб минглаб километрларни юриб қўйдик, яхшиям, масофадан ишлаш сайёранинг исталган нуқтасида фаолият олиб бориш имконини беради. Дарвоқе, мен ишимни ҳам квест туфайли алмаштирдим, чунки ҳаётдаги ўзгаришлардан чўчимай қўйдим.
Машинада дастлаб Чимкентга, кейин Алматига сафар қилдик. Ўзимизга ишонч ортди ва йўл-йўлакай бир неча йирик шаҳарларга ташриф буюриб, Санкт-Петербургга бордик. Виборг шаҳригача етиб, ортга қайтдик. Шундан буён саёҳат биз учун одатга айланди: ҳар дам олиш кунлари биз қаергадир саёҳат қиламиз. Хотиралар сандиғи ҳар бир саёҳатдан кейин тобора бойиб, қизиқарлироқ бўлиб боради. Энди мен бундай қизиқишлар билан яшаш қандай ажойиблигини тушуняпман.
Биз иккинчи квестда мамнуният билан қатнашдик, лекин вақт борасида қийинчиликлар туфайли ўта олмадик. Аммо бу бизни тўхтатмади ва биз манзилларга шунчаки томошабин сифатида қатнай бошладик. Алоҳида бир жамоа учун эмас, тадбирнинг ўзига ишқибозлик қилдик. Биз энди оддий кўнгилли ҳамда D-MAX questнинг фахрий меҳмони саналамиз. Бунинг давом этиши учун ҳар нарсага тайёрмиз. Ва энди гап машинада ҳам эмас.
Аёлим ва дўстларим ҳаётда қайта жонланланганлигимиз учун D-MAX quest`га ва лойиҳа ҳомийларига катта раҳмат дейман.
D-MAX QUEST 2023
Бу йил D-MAX янада кенгроқ кўламда ўтказилди, рўйхатдан ўтишга 2200 киши ариза топширди, саралаш босқичига ҳар бири 4 кишидан бўлган 209 та жамоа ўтди, квестнинг ўзида 16 та энг кучли жамоа қатнашди. Лойиҳанинг расмий ҳомийси — Ипак Йўли Банки, ахборот ҳамкорлари — UzReport телеканали ва Repost интернет нашри, лойиҳани Total, Megamix компаниялари ҳамда Prime ресторани қўллаб-қувватладилар.
Ва мана, шу шанбада – 25 ноябрда финал ўйини ҳамда янгиланган ISUZU D-MAX пикапининг тақдимоти ўтказилади. Айнан шу кун қайси жамоага янгигина пикап калити топширилиши маълум бўлади.
Иккинчи D-MAX quest`нинг энг ёрқин лаҳзаларини ҳар жума UzReport эфирида ёки SamAuto`нинг расмий Youtube-каналида томоша қилинг.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter