Самарқанд кўчаларида 10 кун давомида ҳаракат чекланади

Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари ўтказилиши муносабати билан, 2-12 сентябрь кунлари транспорт воситалари учун Самарқанд шаҳрининг қуйидаги кўчаларида ҳаракат вақтинчалик чекланади:
- Саттепо массиви Туркистон кўчасининг «Туризм коллежи» олдидаги туташмасидан, 5-кичик ҳудуд (микрораён)га кириш йўли туташмасигача;
- Кимёгарлар қўрғони Умид кўчасининг Зиёлилар кўчаси билан кесишган чорраҳасидан, Маданият саройининг олдигача бўлган қисмида;
- «Ислоҳот кўчасининг Рудакий кўчаси билан кесишмасидан, «Локомотив» стадионининг кириш қисмигача;
- Депо кўчасининг Арман кўчаси билан туташмасидан, «Локомотив» стадионининг кириш қисмигача.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter