Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қозоқлар энди ҳақиқий япон машиналарини минишади (фото)

Қозоқлар энди ҳақиқий япон машиналарини минишади (фото)

Toyota RAV4.

Фото: Toyota

«Вести» хабарига кўра, илгари Қозоғистонга Санкт-Петербург (Россия)да йиғилган Toyota RAV4 машиналари келтириларди. Бироқ энди логистика ўзгарди.

Питердаги завод 2007 йилда ишга туширилган бўлиб, бу ерда Toyota Camry ва RAV4 автомобиллари йиғилган. Энди эса завод ёпилган (нимагалигини биласиз). Қозоғистонга охирги марта февралда машина юборилган. Қолганлари эҳтиёт қисмларга ажратилиб сотилмоқда.

Бироқ Қозоғистон Россия «Тойота»ларига ўринбосар топди, дейилади хабарда.

Янгиланган Toyota RAV4 кроссоверлари энди Қозоғистонга тўғридан-тўғри Япониянинг ўзидан келтирилади. Компаниянинг Қозоғистондаги ваколатхонаси шундай қарорга келди. Япон машиналари Россияда чиқарилганидан қимматроқ, бироқ ўлчами каттароқ, опциялари кўпайган. Ранг танлаш имконияти ҳам кенгайган.

Японияда чиқарилган тўлиқ тортувчи кроссовер 2 литрли муқобилсиз бензинли двигателга эга, 173 от кучи (олдингиси 143 от кучи эди)га эга, вариаторли.

Нархи: Newauto.kz маълумот беришича, Toyota RAV4 автомобилларининг энг арзони (базавий модел, Prestige) 19 790 000 тенгедан бошланади, топ-варианти 22 990 000 тенгегача. Жами тўрт комплектациядаги моделлар сотувга қўйилган: Prestige, Prestige+, Lux, Lux+.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг