Қўқонда «Газ 52» билан тўқнашиб кетган «Isuzu» автобуси ағдарилди

Бугун, 2019 йилнинг 27 декабрида, соат тахминан 8.30 да Қўқон шаҳридаги Мовароуннахр ва Истиқлол кўчалари кесишмасида юк машинаси ва автобус тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бериб ўтди.
Ичида 20 га яқин йўловчи бўлган «ISUZU» русумли автобус «Газ 52» русумли юк автомашинаси билан тўқнашган ва натижада автобус ёнбошига ағдарилган.
Дастлабки маълумотларга кўра автобус ичида 20 нафар йўловчи бўлган. Улардан 10 нафари тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилган, қурбонлар йўқ.
Ҳодиса содир бўлган жойда тергов-тезкор гуруҳи ишламоқда, йўл-транспорт ҳодисаси сабаблари аниқланмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter