Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қамчиқ» йўли очилди

«Қамчиқ» йўли очилди

Фото: Xabar.uz

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар беришича, «Қамчиқ» довонидан ўтган А-373 «Тошкент – Ўш» автомобил йўлининг 250-километрида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида, қисқа муддатли тош тушириш ишлари олиб борилганлиги сабабли, 20-30 дақиқага довон йўли автомобиллар ҳаракати учун вақтинча тўхтатилган эди.

Хабарда айтилишича, ҳозирда ушбу ишлар якунига етказилиб, довон йўли автомобиллар ҳаракати учун қайта очилган ва икки томонлама ҳаракат давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг