Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Пойтахт ҳудудида айрим тоифа транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин

Пойтахт ҳудудида айрим тоифа транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига «Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликнинг олдини олиш мақсадида транспорт воситалари ҳаракатини тартибга солиш тўғрисида»ги пойтахт ҳокими қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳар кўчаларидаги тирбандликнинг олдини олиш мақсадида пойтахт ҳудудида N1 тоифали (юк ташиш учун мўлжалланган, энг катта вазни 3,5 тоннадан ошмайдиган) автотранспорт воситаларидан юқори транспорт воситалари ҳаракати тиғиз вақтларда, яъни эрталабки соат 07:00 дан 10:00 гача, кечки соат 17:00 дан 20:00 гача чеклаш белгиланмоқда.

Шунингдек, марказий кўчалар бўйлаб тиркамали аравалар (от ёки бошқа ҳайвонларга қўшиб тортиладиган ёки одам мушак кучи билан ҳаракатга келтириладиган двигатель билан жиҳозланмаган, юк ташишга мўлжалланган қурилма)нинг ҳаракатини чеклаш ҳам кўзда тутилган.

Қарор лойиҳаси муҳокамаси 2021 йилнинг 5 январига қадар давом этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг