Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзиюрар автобуслар йўлга чиқди — Жанубий Корея

Ўзиюрар автобуслар йўлга чиқди — Жанубий Корея

27 декабр. Илк ўзиюрар автобус Сежондаги автобус станцияси ёнидан ўтяпти.

Фото: Yonhap

Жанубий Кореяда биринчи ҳайдовчисиз йўловчи автобуслари йўналишга қўйилди. The Korea Times ёзишича, бу автобуслар 22,4 километрли йўналишда ҳаракатланади.

Ўзиюрар автобуслар Сежон шаҳарлараро автовокзалини Чхонжу шаҳридаги Осон станцияси билан боғлайди. Улар қаторида оддий (ҳайдовчили) автобуслар қатнашда давом этади.

Ҳайдовчисиз автобусларга махсус йўналиш рақамлари берилди. Ҳозирча иккита автобус синовдан ўтяпти. Эҳтиёт юзасидан бу автобусларга бир ҳайдовчи ва хавфсизлик хизмати ходими бириктирилган. Ўзиюрарлар душанбадан жумагача, тушдан соат 16:00 га қадар кунига олтитадан рейсни амалга оширади, саккизта бекатда тўхтаб ўтади.

Ўзиюрарлардан фойдаланиш ҳозирча бепул. Уларга чиқиш учун QR-код ёрдамида тегишли манзилга мурожаат қилинса бас. Уч ойлик синов тугагач, йўл ҳақи белгиланади: нархи оддий автобусларники билан бир хил.

Чхонжу шаҳри маъмурияти 2025 йилдан жамоат транспортини тўлиқ ўзиюрар қилмоқчи. Йўллар муқобил жамоат транспортидан ташқари, хусусий транспорт воситалари учун ҳам мослаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг