«Ўзавтосаноат», «Ўзбекнефтгаз», «Uzbekistan Airways» каби йирик корхоналар имтиёз ва преференциялардан маҳрум этилиши мумкин
«Давлат иштирокидаги корхоналарни ислоҳ қилишни жадаллаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» Президент Фармони қабул қилингани ҳақида хабар берилганди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири бошчилигида тузилган ишчи гуруҳлари томонидан 3 мингга яқин давлат иштирокидаги корхоналар фаолияти тўлиқ ўрганилганлиги ва иқтисодиётда давлат иштирокидаги корхоналарнинг улушини кескин қисқартириш ва уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълум қилинди.
Ҳужжат билан трансформация қилинадиган йирик давлат корхоналари ва хўжалик бирлашмалари рўйхати тасдиқланди.
Рўйхатдан «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз», «Ўзкимёсаноат», «Ўздонмаҳсулот», «Ўзавтосаноат», «Ўзбeкистон тeмир йўллари», «Uzbekistan Airways» ва бошқа йирик корхоналар ўрин олган.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Давлат активлари агентлигига 2020 йил 1 декабрга қадар рақобат муҳитига таъсир қиладиган имтиёз ва преференцияларни хатловдан ўтказиб, уларни бекор қилиш бўйича қарор лойиҳасини Ўзбекистон президенти администрациясига киритиш топширилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter