Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Ўзавтосаноат»: автомобиллар нархи оширилмайди

«Ўзавтосаноат»: автомобиллар нархи оширилмайди

Фото: «Коммерсант.Уз»

Бугун, 1 август куни «Ўзавтосаноат» АЖ сайтида автомобиллар нархи оширилмаслиги ҳақида хабар чиқди. Аммо бироз вақт ўтиб, ушбу маълумот расмий сайтдан ўчирилди.

Ҳозир эса «Ўзавтосаноат» АЖ сайти умуман ишламаяпти.

Бу хакерлик ҳужуми эдими ёки техник носозлик? Нархлар ростдан ҳам оширилмайдими ёки нотўғри маълумот тарқатилдими? 

«Xabar.uz» вазиятга аниқлик киритишга уринди. «Ўзавтосаноат» матбуот хизматининг тасдиқлашича, ҳақиқатда автомобиллар нархини оширмасликка қарор қилинган. Аммо бу хабарнинг сайтдан нега ўчирилганига изоҳ берилмади. Сайтда эса техник носозлик кузатилаётгани маълум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, «GM Uzbekistan» машиналари нархи ошиши ҳақида «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов Халқаро Пресс клуб сессиясида маълум қилган эди. Бироқ  машиналарнинг оширилган нархлари рўйхати (прайси) расман тарқатилмаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг