Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ноёб «Ferrari»лардан бири кимошди савдосига қўйилди

Ноёб «Ferrari»лардан бири кимошди савдосига қўйилди

Фото: «Dni24»

«Regnum» хабарига кўра, 1979 йилда ишлаб чиқарилган «Ferrari 512 BB» гиперкари «Sotheby’s» кимошди савдосига қўйилди.

Аллақачон қирқни уриб қўйган бўлса-да, машина ҳануз кечагина конвейердан чиққандек кўзни қамаштиради. Гарчи ўз даврида бу машина серияли ишлаб чиқарилган бўлса-да, анча-мунча техник ўзгаришларни кўргани учун айни шу модель тилга тушган.

Ушбу машинани 2002 йили хўжайини Боб Норвуд янада такомиллаштирган. Серияли 3,9 л. сиғимли 5 сиғимли — 1100 от кучига эга «Testarossa» двигателига алмаштирилган. Шундан сўнг машина янада машҳур бўлиб кетди.

2018 йили машина мотори яна алмашди — 440 от кучига эга «Fiat-12» двигатели ўрнатилди. Қолаверса машинага зангламас пўлатдан ишланган тутун чиқариш тизими ва энг сўнгги технологияли тормоз тизими ўрнатилган.

Фото: «Dni24»

Машина ўриндиқларига қора табиий чарм қопланган.

Мутахассислар «Ferrari 512 BB» $225-$275 минг атрофида сотилишини тахмин қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг