Норвегия пойтахтида ўтган йили битта одам ЙТҲдан ҳалок бўлди
Норвегия пойтахти Ослода 2019 йил давомида атиги бир инсон ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди, бу ҳақда «Aftenposten» жамоат йўллари маҳаллий маъмуриятига асосланиб хабар тарқатди. 2019 йилда ЙТҲда ҳалок бўлган инсон — эркак киши, унинг машинаси деворга бориб тўқнашганди.
2018 йили Ослода беш киши йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида оламдан кўз юмганди.
1975 йилда Ослода ЙТҲлар 41 нафар инсоннинг ҳаётига нуқта қўйганди. Ўшандан бери «йўл қурбонлари» сони камайишда давом этмоқда. Чунки 1970-йилларнинг охирларидан йўлларда хавфсизлик бўйича қўшимча чоралар ишлаб чиқилди — тезлик чекланиб, «ётувчи полициячилар» ўрнатила бошланди, автомобиль йўлларидан алоҳида велосипедчилар йўлаклари қуришга киришилди.
Юқоридаги маъмурият маълумот беришича, йўлларда қурбонлар сони камайишига Осло марказий қисмига хусусий автотранспортлар киритилиши чеклангани ҳам сабаб бўлган. Бундан ташқари, махсус йўллар барпо этила бошлангач, велосипедда юришга қизиқувчилар сони ҳам кескин ошган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter