«Nissan Leaf Open Car» электрокабриолети тақдим этилди
Япониянинг «Nissan» автомобилсозлик компанияси ўз ихлосмандларини янги «Nissan Leaf» электромобиллари билан хушнуд этмоқда. Яқинда компания «Nissan Leaf Open Car» кабриолетини тақдим этди, деб хабар беради «ITC.ua».
Мазкур модель серияли ишлаб чиқарилмайди, балки Японияда 2010 йилдан буён «Nissan Leaf» электромобилларидан 100 минг нусхаси сотилгани муносабати билан чиқарилган. Ушбу кабриолет Токиода бўлиб ўтган форумда тақим этилди. Бу электромобил бозорга чиқарилмаслиги маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, «Nissan Leaf 2018» электромобилларининг янги авлоди расман 2017 йилнинг сентябрида тақдим этилганди. Янги машина аэродинамик дизайнга эга. У ўзига ўрнатилган электродиватель билан бир қувват олишда 240 километр масофани босиб ўтишга қодир. Нархи — 29,9 минг долларга баҳоланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter